Директорнинг сўзларига кўра, 2021/2022 қабулидан абитуриентлар аввалгидек 5 та ОТМни эмас, балки чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлашлари мумкин бўлади.
“Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади”, – дейди ДТМ раҳбари.
Мазкур ўзгаришлар абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин ошириши таъкидланди.