Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамми” аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2010 йилда туғилган қизда коронавируснинг “британча штамми” аниқланган. Пойтахтлик қиз оила аъзолари билан Дубайда дам олиб Тошкентга қайтган ва 23 январда Тошкент аэропортида тест олинганда унда мусбат натижа чиққан. Қиз дарҳол шифхонага олиб борилган. Унинг оила аъзоларида манфий натижа чиққани учун улар ўз хонадонларида изоляцияга олинган.
Ҳозирда қизнинг аҳволи қониқарли экани, шикоятлар йўқлиги айтилмоқда. Унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.