Тошкент ИИББ ходимлари коронавирусга қарши вакцина олишни бошлади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ходимлар Хитой вакцинаси синовининг 3-босқичидаги иштирок этмоқда.
Ушбу синовда биринчилардан бўлиб ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Муҳиддин Жўраев ўтгани маълум қилинди.