Ёзишма давомида партиянинг икки нафар вакили Отажоновнинг улар сафига қўшилганини маҳокама қилган. Партия вакиллари собиқ хонанданинг улар сафига қўшилгани уларнинг ишига салбий таъсир қилганини айтган. Уларнинг фикрича, одамлар партия фаолиятининг объективлигига шубҳа билан қарай бошлаган.
“Шу Жаҳонни (Жаҳонгир Отажонов – таҳр.) бизга бекор қўшишдими дейманда. Тўғри униям бизга фойдаси тегяпти, лекин кўпчилик бизга ишонмай қўйди. Бу ишлар ўйинлигини сезиб қолишяпти”, – дейди вакиллардан бири ҳамкасби билан телеграмдаги суҳбатда.
Ҳозирча ҳолат юзасидан изоҳ берилмади. Аввалроқ Отажонов ушбу очилажак партия вакиллари билан Адлия вазирлигига борган эди. Ташкилот ўз навбатида партияни қандай очиш бўйича тавсиялар берган.