Ўзбекистонда ўқитувчилар қачон 1000 доллар маош олиши маълум қилинди. Мазкур мавзу юзасидан Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов сўз юритди, дея хабар қилди Қалампир.уз нашри.
Маълум бўлишича, 2024 йилга бориб ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказиш режалаштирилмоқда. Комилов бу бўйича таклиф тайёрланилаётганини ва Молия вазирлиги билан ҳам ишлар амалга оширилишини таъкидлади.
Бу бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади ва у жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Маълум қилинишича, 2018 йилдан буён мамлакатимизда ўқитувчиларнинг маоши 1,5 бараварга оширилиб, ўртача 1,4 млн сўмдан, 2,6 млн сўмга етказилган. Шунингдек, ўқитувчиларнинг маошини 1000 долларга етказишда уларнинг тоифаси ҳам инобатга олиниши таъкидланди.