15 январь куни Ўзбекистонда интернет ишламай қолиб, унинг тезлиги сезиларли даражада тушиб кетди, дея хабар қилди Daryo.
Интеренет-провайдерларнинг маълум қилишича, барча муаммолар «Ўзбектелеком» олиб бораётган техник ишлар оқибати келиб чиққан. Интернетга уланиш тезлиги соат 10:00 га бориб, 690 Кбпс гача тушиб кетган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса, соат 12:00 да интернет ишлаб кетгани ҳамда Youtube ва Facebook тармоқларига кириш имкони пайдо бўлганини қайд этишган.