Газета.уз нашрининг маълум қилишича, польшалик журналист, бугун, 2 февраль куни Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашган.
«Рустам ким? Мен ҳозиргина ТИВ билан мароқли учрашувда бўлдим, улар менга аккредитация масаласи очиқлигича қолаётганлигини айтишди. Мен бундан миннатдорман. Шу билан бир вақтда, менга Рустамнинг ҳатти-ҳаракатлари бўйича текширув ўтказишнинг иложи йўқ эканлигини айтишди… Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди», — деб ёзади халқаро журналист.
Журналист ўз навбатида ўша тегажоғлик қилган Рустам билан ТИВда бир неча маротаба кўришганини, ўтган йили у аккредитация қилинган учрашувда ҳам Рустам бўлганлигини айтади.
«У менга ўтган март ойида Меҳнат вазири билан интервью ташкиллаштирганди ва вазирликдаги ҳамма уни яхши танийдигандек кўринганди», — дейди журналист.
Агнешка Пикулицка-Вилчевска кеча “Рустам”нинг Telegram профилини текширган.
«Расми ўша-ўша. Кейин биз рақам ким учун рўйхатдан ўтказилганини текширдик ва «Ilhomaka FBI»га тегишли эканини кўрдик. Шунинг учун мен ТИВга улар қидираётган шахснинг исми Ильхом бўлиши мумкинлигини айтдим».
«Умид қиламанки, сирли Рустамни қидириш бўйича ишлар тез орада ижобий натижа беради. Ишончим комил Ilhom FBI (ёки Рустам СГБ) ТИВда ёки эҳтимол давлатнинг бошқа структурасида топилади. Нима бўлишидан қатъи назар, хабарларни бериб бораман», деб якунлайди сўзини журналист.