Ҳоким ва фермер муроса йўлини танлади. Уларни Бухоро вилояти ҳокими яраштириб қўйди

Ҳоким ва фермер муроса йўлини танлади. Уларни Бухоро вилояти ҳокими яраштириб қўйди
Аввалроқ ОАВда Олот тумани ҳокими фермерни дўппослагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун, 15 январь куни Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ушбу хабарларда келтирилган ҳолат юзасидан Олот тумани фаоллари билан учрашди.

«Xabar.uz»нинг маълум қилишича, кескин танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда Ўктам Барноев Олот тумани ҳокими Шерали Саломовнинг тумандаги «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовга нисбатан қилган хатти-ҳаракатини қаттиқ қоралади. Раҳбар шахснинг бундай қилиғи олиб борилаётган «халқни рози қилиш» сиёсатига мутлақо тўғри келмаслигини таъкидлади. Шунингдек, бундай ҳолат вилоятдаги ҳар қандай раҳбарлар томонидан такрорланса, уларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

«Олотлик фермер Ориф Дурматов билан шахсан гаплашдим. Меҳнаткаш, ҳалол, мард, танти, ғурурли йигит экан. Ҳоким билан юз берган ҳолатни тўғри тушуниб, мардларча ўзини тутди. Бундан буён бу фермер шахсан менинг эътиборимда бўлади. Юрт корида «лаббай» деб, сидиқидилдан меҳнат қилиб, эл корига яраб турган бундай фермерларни қўллаб-қувватлаймиз. Бухорода адолатсизлик сиёсати бўлмайди», — деди вилоят ҳокими Ўктам Барноев.

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев туман фаолларининг таклиф ва тавсияларига кўра, бўлган воқеадан Шерали Саломов афсусда эканлиги ва фермердан узр сўраганлигини инобатга олиб, иккала томонни яраштириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фермер 20 январ 2019 19:05
    Инсоф берсин! Аптималлаштиришдан яхши утсин.
  2. Saloxiddin 16 январ 2019 00:25
    Ha arqonni uzuuun tashlaganga uxshaydida hokim buvamiz.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ҳоким ва фермер муроса йўлини танлади. Уларни Бухоро вилояти ҳокими яраштириб қўйди