Монополия ҳамиша ёмон, дейилади телеграмдаги "davletovuz" каналидаги хабарда.
Каналдаги хабарда ёзилишича Қамчиқ довони ёпилмай туриб, яъни кечагина Фарғонадан Тошкента "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиабилети нархи махсус эконом классда 120 минг сўм эди, айни дақиқаларда эса 209 минг сўмни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, қарийб 13 млн.лик водий аҳли пойтахт билан ҳафтасига 7 та авиақатнов билан боғланган холос ва уларнинг барчаси транзит қатновлар.
Андижондаги аэропорт ёпилганига 100 кундан ошди, рейслар фақат Наманган ва Фарғона аэропортлари орқали амалга оширилади.