Тошкент вилоятида дарахтлар ноқонуний кесилди

Тошкент вилоятида дарахтлар ноқонуний кесилди
Тошкент вилояти Паркент туманида қарийб 200 туп кўп йиллик манзарали дарахтлар ноқонуний равишда кесиб ташланди.

Бу ҳақда ЎзА вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборотига таяниб маълум қилди. Маълумотда қайд этилишича, бошқарманинг экоинспекция бўлимига Паркент туманининг “Қўшчинор“ истироҳат боғидаги кўплаб манзарали дарахтлар кесилаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишларда боғ ҳудудидан 280 тупга яқин қайрағоч, акация, арча, айлант каби кўп йиллик манзарали дарахтлар таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланган.

Мазкур боғ ҳудудида болалар ва ўсмирлар спорт комплекси қурилиши режалаштирилган бўлиб, қурилиш ҳудудидаги дарахтларни кесиш бўйича туман ҳокимининг қарори қабул қилинган. Эътиборли жиҳати, қарорда 82 туп дарахт кесилиши белгиланган. Аммо айрим уддабуронлар мазкур қарор ижросига қўшимча равишда яна 196 туп дарахтни таг қисми билан кесиб олган.

Бошқарма мутахассисларининг қайд этишича, ўзбошимчалик билан кесилган дарахтлар сабаб табиатга 230 миллион сўмга яқин миқдорда зарар етказилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент вилоятида дарахтлар ноқонуний кесилди