Ўзбекистонда сўнгги кунларда ёмғирли об-ҳаво кузатиляпти. Ўзгидромет томонидан кунлар яна қачондан исий бошлаши маълум қилинди.
Синоптикларнинг маълумтига кўра, ҳаво ҳарорати 12 февралдан кўтарила бошлайди. Ўша куни ўртача ҳарорат +15... +17 даражани ташил қилади. Ёғингарчилик кузатилмайди
Илиқ ҳаво 17 февралга қадар сақланиб қолади. 18 февралдан яна ёғингарчилик бошланади. Қисқача қилиб айтганда, февраль ойи ёғингарчиликларга бой бўлиши кутилмоқда.