Тошкентда ички ишлар ходимларининг формасида видеолавҳа суратга олганлар 5 суткага қамалди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 6 февраль куни инетрнетда видео тарқалган. Унда ёш йигит ички ишлар ходимининг формасида машина капотига чиқиб олганини кўриш мумкин. Бошқарма ушбу ҳолатни ўрганган. Маълум қилинишича, ушбу воқеа 18 январь куни содир бўлган. Икки нафар йигитлар дўкондан ички ишлар ходими формасини ижарага олган ва жезлга ўхшаш мослама ҳам сотиб олган. Улар шунингдек, «ВАЗ-2106» автомашинасини ҳам танишидан олиб турган. Шундан сўнг йигитлардан бири формани кийиб, қўлига жезлни олган ҳолда машина капотида ётиб сайр қилган. Улар шу тариқа ички ишлар ходимларини обрўсизлантирган. Ушбу иккала йигитга ҳам МЖтКнинг тегишли моддаларига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган.
8 февраль куни суд қарорига иккала йигитга беш суткалик маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.