Шифокорлар ўртасидаги “ҳамкорлик”: бундан фақат бемор жабр кўради

Шифокорлар ўртасидаги “ҳамкорлик”: бундан фақат бемор жабр кўради
Саодатхоннинг синглиси икки йилдирки, фарзандли бўла олмади. Малика ёш келин эмасми, шифокорларга бораверишга ҳам қайнонасидан ийманади. Шу боис Саодатхон бу масалага ўзи бош-қош бўлишга қарор қилди: синглисини кўп тармоқли поликлиникалардан бирига, танишлари тавсия қилган шифокорга олиб борди.

Шифокорнинг таърифини эшитиб, поликлиника хизмат кўрсатувчи ҳудуддан бошқа жойда яшовчи беморлар ҳам келганиданми, навбатнинг кети узилмайди. Саодатхон навбат олиб чеккага ўтирди. Хаёлидан таниши уқтирган “Докторнинг чўнтагига атаганингизни солиш эсингиздан чиқмасин!” деган гапи ўтиб, “атаганини” санаб, алоҳида олиб қўйди.

“Навбатимиздан олдин 3-4 та одам қолди, хайрият”, деб ўзини овутгани сайин оқ халат кийган бошқа шифокор ва ҳамширалар ёнида “таниши” билан кириб кетаверди. Барчанинг фиғони чиқса-да, эшик очиб “Навбатсиз киришяпти-ку” деганича қолаверишди. Ишдан икки соатга рухсат олгани боис Саодатхоннинг сабри чидамади.

— Юрақол, синглим. Хусусий шифохонага борамиз.

...Юнусобод туманида жойлашган “Лайлон” аёллар саломатлик маркази. Бу марказда хизматлар пуллик. Ҳа-я, яна ўша мақталган шифокорларнинг бирига ёзилишди.

— Сиз 20-бўлдингиз. Кутиб турасиз, ҳозир 12-кирди, — деди рўйхатга киритган аёл.

Яна ўша навбат муаммоси. Нима экан, ультратовуш текшируви аппарати битта ва шу сабабли шифокорлар беморларни текширишда қийналишаётган экан. Саодатхон ишхонасига қўнғироқ қилиб, бироз кечикишини айтди.

Ёнида уни эшитиб ўтирган аёл гапга аралашди:

— Опа, боролмайман, деб қўймадингиз-да. Бу ерда соатлаб ўтиришга тўғри келади...

Суҳбат давомида аёл шифокорлар юртимизда йўқ, аммо ушбу клиникада сотиладиган дориларни ёзиб бериши ҳақида ҳам гапирди. Саодатхон узоқ навбат, шифокорларнинг дори “бизнеси” ҳақида эшитиб, аёлга: “нега бошқа жойга бормайсиз унда?” деб юборди бехосдан.

— Бу шифокор малакали-да. Кўпчилик ундан шифо топди.

Саодатхон лом-мим демади.

Яхши шифокор... Малакали бўлиш яхши. Аммо беморларга ноқулайлик туғдириш, вақтини, нақдини қадрламаслик қанчалик тўғри? Рўйхатхона олдида эркак кишининг овози Саодатхоннинг хаёлларини бузди. “Сизларда тартиб борми ўзи, навбатга ёзиб олгандинглар, шунга қараб келдик, яна қанча кутиш керак...”

Ва ниҳоят, Маликанинг навбати келди. Уларнинг қўлида куни-кеча тушган ультратовуш таҳлили бўлишига қарамай, шифокор шахсан ўзи аппаратда текширишини айтиб ишга киришди. Синглиси билан кирган Саодатхон шифокорнинг ширин муомаласию қўяётган ташхисини кўриб, “мақташганича бор экан”, дея хаёлидан ўтказиб турган ҳам эдики, у аллақайси клиника варақасини олиб, бир неча жойларини белгилай бошлади. Ҳа, шифокорларнинг турли тиббиёт муассасалари билан ўзаро “ҳамкорлиги” бу ерда ҳам бор экан. Яъни улар ўша клиникага жўнатган беморларидан тушган маблағдан нечадир фоиз олишини кўпчилик эшитган бўлса керак.

“Бу ерда клиника манзили ҳам бор, қон таҳлиллари аниқ чиқади”...

Кун давомида туриб, аниқ ташхисни ҳам била олмаган Саодатхон бошқа беморларга назар солди. Соатлаб, кунлаб шифокор эшиги олдида умид қилиб ўтирган хотин-қизларга ачинди. Тўғри, бир кунда ташхис қўйилмаслиги табиий, аммо, нега шифо истаб келган беморлар узоқ навбат кутишга мажбур бўлишяпти?

Хуллас, Саодатхоннинг боши қотган. Синглисини давлат тиббиёт муассасаларига олиб борсинми ёки хусусий шифохоналарга?

Биз тиббиёт соҳасидаги биргина ҳолатни тилга олдик. Шундай шифокорлар ҳам учраб турадики, тезкор жарроҳлик операцияси қилиниши керак бўлган беморнинг ҳам чўнтагига қараб муомала қилади. Туғруқ бўлимларида эса “суюнчи” пуллари урф бўлганига анча бўлган.

Ўйлаймизки, бугунги ислоҳотлар натижасида бундай иллатлар илдизи билан олиб ташланиб, инсон бетоб бўлишдан “қўрқмайдиган” бўлади.

Mahalladosh.uz

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Шифокорлар ўртасидаги “ҳамкорлик”: бундан фақат бемор жабр кўради