Аввалроқ Тошкентдаги “ЦУМ” ёнидаги сердарахт боғда “Истиқлол” мажмуаси қурилиши аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Шундан сўнг шаҳар ҳокими боғ ҳудудига келиб, аҳоли билан учрашди ва у ерда биронта дарахт кесилмаслигини, агар шундай бўлса ҳоким ишдан кетишини айтган эди.
Маълум бўлишича, бугун телеграмдаги UzArgument каналида боғда дарахтлар сақланган ҳолда мажмуа қурилиши қарорини мақуллайсизми деган мазмунда сўровнома жойлаштирилди. Унда (соат 21:34 ҳолатига кўра) 54,2 минг нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашган ва уларнинг 78 фоизи “ҳа” деб жавоб берган.