“Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, учрашувда фуқаролардан бири ҳокимдан рус тилида гапиришни сўраган. Ҳоким фуқаронинг талабини рад этиб, Ўзбекистонда яшаётганини айтган ҳолда ўзбек тилида гапиришини маълум қилган.
Мен ўзбек тилида гапираман. Ўзбекистонда яшаяпман. Агар хоҳласангиз таржимон ёлланг, – деган Ортиқхўжаев.
Ҳоким шунингдек, учрашувга вазиятнинг моҳиятини англаганлар ва бу мавзуни тушунмайдиганлар келганини таъкидлади. Ортиқхўжаевнинг фикрича, ҳеч нарсага қониқмайдиган фуқаролар ҳам бўлади. Ҳоким ўша одамлар ушбу паркка келадими ўзи дея савол берган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳоким ушбу ҳудудда биронта дарахт кесиладиган бўлса ишдан кетишини айтган эди.