Мирзиёева сериал эфирга узатилгач у бўйича турли фикрлар бўлишини, хатто танқидий мулоҳзалар ҳам бўлишини айтиб, бунинг ҳаммасига тайёр эканини билдирган.
Одамлар ўз мулоҳазасини эркин билдириши жамиятнинг очиқлиги белгисидир, – дейди Мирзиёева.
Шунингдек, Саида Мирзиёева сериалга бош қаҳрамон сифатида нега айнан турк актери танланганига изоҳ бериб ўтди.
Асосий мақсад сериал орқали актёрларни танитиш эмас, балки таниқли актёрлар орқали жаҳонга миллатимиз қаҳрамонларини намоён қилишдир.
Сериал тўқима образлар ва воқеалар билан бойитилди. Сериалларнинг асосий мақсади — томошабинларда тарихий қаҳрамонларга, тарихий воқеаларга қизиқиш уйғотиш. Одамлар ўзимизнинг бой тарихимизга қизиқиб, уни ўрганишлари — сериалнинг энг катта мақсади. Сериал, ҳужжатли филмлардан шуниси билан фарқ қилади, – дейди у.
Шу билан бирга, Мирзиёева сериал бюджетига ҳам тўхталиб ўтди.
“Анча бюджет маблағи совурилибди”, деган гаплар ҳам бўлди. Aммо бу таъна асоссиз. Сериал тўлиқ ҳомийлар кўмагида ишланди. Бунинг учун бош ҳомий “Orient Finans Bank”га миннатдорлик билдирамиз, – дейди Саида Мирзиёева.