ЎзЛиДеП сиёсий партияси тик-токда расмий саҳифасини очди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.
Партия ўз сафига ёшларни қўшиш мақсадида ушбу тармоқда ўз профилини очганини маълум қилди. ЎзЛиДеП матбуот хизмати янги ижтимоий тармоқда информацион ва танитувчи характердаги маълумотларни жойлашни мақсад қилган.
Таъкидлаш жоиз, ЎзЛиДеП партияси Ўзбекистонда тик-токда саҳифа очган илк партиялардан биридир.