Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, эртага, 17 февраль куни республика бўйлаб ўртача ҳарорат +20... +22 даража бўлиши, жанубий ҳудудларда ҳарорат +30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Тунги вақтда +8... +10 даража бўлади.
Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор.