Бугун тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 6 нафар эгизак туғилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Уларнинг тўрт нафар қиз, икки нафари эса ўғил экани айтилган эди.
Ушбу хабарлардан сўнг соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга ойдинлик киритди. Уларнинг маълум қилишича, Термизда сўнгги марта кўп фарзанд дунёга келиши 3 февраль куни аниқланган. Ўша куни 30 ёшли аёл уч нафар фарзандни дунёга келтирган. Тарқалган хабар ҳақиқатга зид экани маълум қилинди.
Ҳозирда Термизда туғилган уч нафар эгизакнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Аёл 1 нафар қиз ва икки нафар ўғилни дунёга келтирган.