Ўзгидромет яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Уларнинг маълумотига кўра, 18 февралдан мамлакатимизга Кавказ ҳудудидан Каспий денгиси орқали нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келади.
18 февралдан 19 февралга қадар мамлакатимизда шамол тезлиги 17-22, баъзи жойларда 25-30 м/с.гача етиши мумкин. Айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
20 ва 21 февраль кунлари эса Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғади. Айрим вилоятларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. 18-21 февраль кунилари кундузи ўртача ҳарорат +10... +13 даража, тунда эса +5... +7 даража бўлиши кутилмоқда.