Ушбу саволга аёллар ишлари бўйича қўмитанинг собиқ раҳбари, ҳозирда ССВ вазири ўринбосари лавзоимида ишлаётган Элмира Баситханова жавоб беришга ҳаракат қилди. Баситханованинг сўзларига кўра, аввал бундай ҳолат кузатилмаган.
Аниқ механизм йўқ. Аввал бунақаси ҳеч бўлган эмас. “Зулфия” мукофоти совриндорлари ҳеч қачон жиноят қилмаган. Абдулҳакимова мукофотдан маҳрум этилмаса керак, – дейди Баситханова.