Депутат бундай фикрлар билдирилиши қувонарли ҳолат эканини, демократиянинг бир белгиси эканлигини таъкидлади. Кушербаев аслида президент ҳар қанақа касбдан бўлиши мумкинлигини, бунинг учун махсус бирон бир соҳада ишлаши ёки махсус ўқишни битириши шарт эмаслигини айтди.
Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодимни қўймоқчиман дегани бу фожиа эмас. Мен хурсанд бўлдим. Нимага хурсандман? Виноҳят Ўзбекистонда ҳам одамлар қўрқмасдан мен президент бўлишни хоҳлайман, номзодимни қўймоқчиман деб айтиш даражасига етиб келди, – дейди Кушербаев.
Расул Кушербаев инсонлар ўз фикрини қўрқмасдан билдириши ҳам ютуқ эканини ва бу амалдаги президентнинг олиб бораётган сиёсатининг натижаси эканини таъкидлади.