Ўзбекистонда кеча, 18 февраль куни мазкур ой учун аномал иссиқ қайд этилди. Ўзгидромет маълумотига кўра, 16 февралдан 18 февралгача ҳавонинг иссиқ бўлишига мамлакатнинг жанубий ҳудудларидан иссиқ ҳаво оқими кириб келгани сабаб бўлган.
Рекорд мамлакатнинг 4 та ҳудудида қайд этилган:
• Тошкент – +26 даража (1984 йилдаги билан солиштирганда +3 даража юқорироқ)
• Андижон вилояти – +19 (1963 йилдаги билан солиштирганда +1 даража юқорироқ)
• Фарғона вилояти – +18 (1999 йилдаги билан солиштирганда +1 даража юқорироқ)
• Қашқадарё вилояти – +32 (1962 йилдаги билан солиштирганда +8 даража юқорироқ)