Фарғона вилоятида Халқ қабулхоналари ходимларига муаммони жойида эшитиши учун машиналар топширилди

Фарғона вилоятида Халқ қабулхоналари ходимларига муаммони жойида эшитиши учун машиналар топширилди
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар ва туман Халқ қабулхоналарига “Cobalt” автомашиналари топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Бугунги кунда Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланиб, амалда ўзини тўла оқлади. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январда қабул қилинган “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса янги босқични бошлаб берди.

Вилоят ҳокимлигининг кўмагида мунтазам равишда чекка ва олис ҳудудларда оммавий қабуллар ўтказиш, аҳоли муаммоларини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишларни ташкил этиш мақсадида шаҳар ва туман Халқ қабулхоналари янги автомашиналар билан таъминланди.

Автомашиналарнинг топширилиш маросимида Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ортиқов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири Р.Маҳмудовалар аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинганлигини алоҳида таъкидланди.

– Президентимиз томонидан маҳаллий давлат бошқаруви органлари хизматчилари фаолиятини янада такомиллаштириш, улар учун қулай ва замонавий иш шароитларини яратиш, хизмат вазифаларини самарали бажаришларига яқиндан кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Халқ қабулхонаси Фарғона туман бўлими мудири А.Ҳасанов. – Бизга кўрсатилаётган эътибор фаолиятимизни янада самарали олиб боришга чорлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фарғона вилоятида Халқ қабулхоналари ходимларига муаммони жойида эшитиши учун машиналар топширилди