Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, мамлакатимизда 25 февралдан бошлаб ҳаво ҳарорати тушиб кетиши мумкин. Шу куни ёмғир ёғиши ва у қорга айланиши мумкин. Кундузи ўртача ҳарорат -3... -6, тунда эса -10 даражагача тушиб кетиши мумкин.
26 феврал куни эса тунги ҳарорат -14гача тушиб кетади. Таъкидлаш жоиз, ҳаво совиши ва ёғингарчиликлар ой оҳирига қадар кузатилади.