Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг видеомурожаати тарқалди. Унда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиалида юз бераётган ноқонуний фаолиятлар ҳақида гапирилган.
Видеода давлат раҳбаридан марказ мутасаддиларига нисбатан қонуний чора кўрилиши сўралган. Ушбу видео тарқалгач у Бош прокуратура томонидан ўрганилган. Аниқланчишича, шу йил 2 февраль куни марказнинг мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари назоратга олинганини маълум қилди.