Хабарингиз бор шу йил 24-27 февраль кунлари мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, шу кунлари юртимизнинг айрим ҳудудларила ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача тушиб кетиши мумкин. Об ҳавонинг кескин ўзгариши мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зрар етказади.
«Ўзгидромет» бу йил февраль ойида ҳавонинг кескин исиб кетгани дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5 - 3 ҳафта эрта бошланганига сабаб бўлганини қўшимча қилди.