Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ёмонлашуви кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 24 февраль куни ёмғир ёғиб қорга айланиши мумкин. Кундузи ўртача ҳарорат +4... +6 даража, тунда эса -2... -4 даража бўлиши кутилмоқда.
Шамол тезлиги 4-8 м/с.га етади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор.