Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида 22 февраль куни ноодатий ҳолат кузатилди. Осмонда қушлар ажойиб рақс “ижро этди”.
Ушбу табиат ҳодисаси мурмурация деб номланади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири мана шу ҳолатни телефонига муҳрлаб олишга муваффақ бўлди.
“Қушлар булути” қушларнинг ўзлари томонидан амалга оширилди. Уларнинг сони кўп бўлишига қарамай бир-бирига урилиб кетмаган. Қушларнинг тезлиги таҳминан 40 км/соатни ташкил этади. Учиш давомида ҳар бир қуш ўзига қуёш нурини қабул қилиб олиш учун ўз ўрнига эга.
Олимлар қушлар мурмурацияси ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун юзага келишини айтмоқда. Лекин олмалар ҳозиргача ушбу ҳолатнинг кузатилишининг асосий сабабини била олишмаган. Ҳатто компьютер томонидан модель яратилиши ҳам ушбу ҳолатни аниқлашга ёрдам бермаган.