Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент ер усти метросида дарча ҳосил бўлгани ҳақида хабар тарқалиб, унинг сурати эълон қилинди.
Маълум бўлишича, сурат «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган йўналишининг 4-бекатида олинган. Ушбу дарча қурувчилар томонидан ҳосил қилинган бўлиб, ундан мақсад кабель ўтказиш кўпригини қуриш бўлган. Дарча айнан метро ҳаракати тўхтаган вақтда, пиёдалар ва автомобиллар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги соат 00:00дан кейин ҳосил қилиниб, ишлар амалга оширилган.
Ушбу кабель ўтказиш кўприги эстакада мустаҳкамлигига зарар етказмаслиги маълум қилинди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати махсус дарча очиш ишлари якунлангандан сўнг, йўлдаги чиқиндилар тозаланганини таъкидлаб ўтди.