ЎзА нашрининг маълум қилишича, 2020 йилда Мирзо-Улуғбек тумани фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судида 11 276 иш кўриб чиқилган. Уларнинг 7393 таси шартнома бўйича низолар бўлса 1485 таси никоҳни бекор қилиш бўйича бўлган. Қолганлари бошқа масалалар юзасидан бўлгани қайд этилди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда оилаларнинг бузилиб кетишига асосий сабаблардан бири бу ёшларнинг оила қуришга ҳали тайёр эмасликларида.
Ажримлар сонини камайтириш ва мустаҳкам оилани тузишга шароит яратиш учун никоҳ тузаётганларга эътиборни кучайтиришимиз керак. Брифингда никоҳ тузиш жараёнини мураккаблаштириш таклифи илгари сурилди. Бугунги кунда ФҲДЁга ариза бергандан сўнг бир ойда никоҳни қайд этиш мумкин, – дейилади нашр ахборотида.
Мутахассислар ушбу даврни уч ойгача чўзишни таклиф қилди ва шу орқали ёшлар бир-бирларини янада яхшироқ билиб олишлари мумкинлиги таъкидланди