Маълум бўлишича, ҳоким бу сафар Чироқчи туманида мактаб ўқувчисига фен совға қилган. Ҳоким ушбу совғани бериш жараёнида аввалги муҳокамага сабаб бўлган совғаси ҳақида гапириб ўтди.
Келин-куёвга ‘подарка’ берсам, бировлар ҳар хил гапириб ётибди. Машинанинг орқасида (совға) бор. Шунинг учун бу қизимизга менда фен бор, мана. Мана буниси эса кўрпа..., – дейди ҳоким.
Ҳоким 12-13 йилдан бери машинасининг орқасида доим одамларга керак бўладиган 10-12 та совға, ‘тефал’, термос, кўрпа, чойнак-пиёла жамланмаси юришини айтди. Мирзаев ўқувчининг ҳеч нарса керак эмас деган гапига қарамай иккита совғани ҳам бериб юборган.