Наманган вилоятида ўқитувчи Муниса Мелибоева мактабда дарс бериш учун 75 км масофа йўл босиб, Попдан Наманганга қатнаётгани ҳақида ОАВда хабарлар тарқалган эди.
Маълум бўлишича, аёлга «Ўзбекистон темир йўллари» эътибор қаратган. Байрам арафасида ўқитувчига Поп – Наманган ва Наманган – Поп йўналишида бепул қатнаши учун 2021 йилнинг 31 декабригача амал қиладиган сертификат бурилган.
Компания сертификатдан ҳар куни фойдаланилиши мумкинлигини маълум қилди.