Тошкент вилояти Қибрай туманидаги ариқда кунига икки марта қон оқиши маълум бўлди. Бу ҳақда Рост24 нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу каналга яширин қувур орқали қон оқади. Яширин қувур эса мол бозордан кавлангани маълум бўлди. Ҳар куни ўша ерда моллар сўйилиб, қони ушбу ариққа оқизилади. Нашрнинг ёзишича, ариқ суви Олмазор туманидаги сузиш ҳавзасига келиб қуйилади.
Гарчи қонли сув Тошкентга келгунча рангини ўзгартирсада, таркиби ўзгармаслиги маълум бўлди.