Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими мактаб ўқувчилари учун стипендия жорий қилиши маълум қилинган эди. Пойтахт ҳоимияти ушбу стипендияларни кимлар олишини маълум қилди.
Ҳокимият берган маълумотга кўра, стипендия 6 нафар ўқувчига берилади. Ушбу ўқувчилар аниқ фанлар бўйича бўлиб ўтган олимпиядада иштирок этган ва юқори натижаларга эриша олган.
Стипендия миқдори 500 минг сўмни ташкил этади ва у ҳар ой бериб борилади. 2022 йилдан ҳар бир мактабдан 6-8 нафар истеъдодли ўқувчилар танлаб олинади ва уларга ҳам ҳар ойда стипендия берилади. Бундан ташқари, ушбу ўқувчилар билан шуғулланган ўқитувчиларнинг ойлигига 1 млн сўмдан устама қўшилади.