Ўзбекистонда сўнгги кунларда илиқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Синоптиклар Ўзбекистонда яна қачон ҳаво ҳарорати тушиши ва қор ёғишини маълум қилди.
Уларнинг маълумотига кўра, ҳаво шароити ёмонлашуви 14 мартдан кузатила бошланади. Шу куни мамлакатимизда булутли об-ҳаво кузатилади. Ёмғир ёғиши ва у қорга айланиши ҳам кутилмоқда.
15-18 март кунлари тунги ҳарорат -4 даражагача тушиб кетади. Шу кунлари кундузи +4... +10 даража атрофида бўлади. Таъкидлаш жоиз, март ойи ёмғирли бўлиши кутилмоқда.