Видео: Тошкентда ЙПХ ходими қоидабузарлиги учун жарима ёзишни сўраган автоблогерни таниб қолиб, кетказиб юборди

Видео: Тошкентда ЙПХ ходими қоидабузарлиги учун жарима ёзишни сўраган автоблогерни таниб қолиб, кетказиб юборди
Тошкентда автоблогер қоида бузганини видеога олиб, уни тармоқларга жойлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича у қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва шунда ЙПХ ходими уни тўхтатган. Блогер ўз навбатида айбини тан олиб, қоидабузарлик учун жарима ёзишни сўраган. Шунда ходим автоблогерни таниб қолган ва унга қайрилиб олишни ҳамда йўлида давом этишни тавсия қилган.

ИИВ ЙҲХББ ушбу ҳолат бўйича расмий маълумот берди. Унда мазкур ҳаракатни амалга оширган ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани маълум қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ravshan Abduxokimovich 11 март 2021 15:24
    Салом менинг фикрим бунканги узини курсатадигон блогерларни орамиздан ёкатиш керак
  2. Фахридин 11 март 2021 06:19
    Менимча шундай блогерлар туфайли бошка блогерларни хурмати пасаймокда. Бу блогер менимча била туриб "встреч"га юрган,чунки ДАН ходими уни таниб колиб куйиб юборишини билган. Бир икки спорли холатларда голиб чикган блогерлар кибрланиб, кутарилиб колишияпти.....
    Тугри ДАН ходимларимиз хам хаммаси яхши эмас, лекин сайтларда пайдо булаётган блогерларимиз ва уларнинг орасидаги сухбатларда блогерларимизда кандайдир уларга нисбатдан юкоридан караш купрок куриняпти....
  3. Юрий 10 март 2021 20:43
    Харкимки вафо килса вафо топгусидир.
    Харкимки жафо килса жафо топгусидир.
    Эй блогер иккинчи сатрни ёд олиб,биринчи сатрни шиор кил.
  4. Саттор 10 март 2021 17:46
    Оддий фуқаро бўлганида, ҳеч иккиланмай 10 БҲМни босар эди. Қонун ҳаммага баробар бўлиш керак, коззёл ва валоматларнинг замони бўлди.
  5. Бекхон 10 март 2021 13:14
    ДАН ходимига айб йук одамгарчилик килиб йулни тугри тушунтиган.Шуни овоза килиб узингни курсатиш шартмиди блогер жаноблари .купрок китоб укигин ТОХИР МАЛИК нинг Одамийлик мулки китобини тасвия киламан
  6. Андижонлик фукаро 10 март 2021 06:04
    Блогео булгандан кура бургага ем булгани яхшийди.
    Бир ахмок сабаб бошка бир ходимга чора курилади.
    Аслида уша блогерга каттик чора курилиши керак.
    Нима, бу интеонетда машхур булиш учун олинган навбатдаги ахмокона видеоми?
    1. Кобилжон 10 март 2021 11:12
      Андижонлик фукаро,
      Тўппа тўғри. Ходим икки ўт орасида қолди. Чора кўрса, бу шилта хаммаёққа жар солади. Чора кўрмаса, ўзига чора кўрилади. Нима қисин. Бу блогерча, бирорта қоида Бузган кўча полвонга гапириб кўрсин-чи.
      Бу шилталар фақат давлат ходимларини хира қилади холос...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Видео: Тошкентда ЙПХ ходими қоидабузарлиги учун жарима ёзишни сўраган автоблогерни таниб қолиб, кетказиб юборди