Ўзбекистонда январь ойида нарх-наво ўртача 1,5 %га ошди

Ўзбекистонда январь ойида нарх-наво ўртача 1,5 %га ошди
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг январь ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,5 %га ошди. Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8 % га, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,8 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 %га ошди. Хизматлар нархи эса 0,5 % га ўсди. Бу ҳақда uz24.uz хабар қилмоқда.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларининг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келиб, бу эса нархларнинг ой давомида ўртача 8,3 %га қимматлашганлигини кўрсатади.

Нархларининг кўтарилишидаги кейинги етакчи ўринни эса спиртли ичимликлар маҳсулотлари (3,7 %) эгаллаган.

2019 йил январь ойида ҳам асосий турдаги нон маҳсулотлари нархлари қимматлашишда давом этди: ун, нон ва нон маҳсулотлари, гуруч, ёрма ва дуккакли маҳсулотлар нархлари ой давомида 0,2 % дан 3,7 % оралиғида қимматлашди. Цитрус мевалари нархларини 1,0 %га арзонлашганлигини ҳисобга олмаганда, деярли барча турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларида ўсиш кузатилган. Шакар, чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 1,2 % га қимматлашган.

2019 йилнинг январь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг 0,5 %га қимматлашган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда январь ойида нарх-наво ўртача 1,5 %га ошди