Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида тактик-ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, машғулот 10-11 март кунлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилади.
Шу муносабат билан, фуқаролардан ортиқча вахима ва хавотирга берилмаслик сўралди.