Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда нима сабабдан тиббий ниқоб тақиш бекор бўлмаётгани сабабини айтди. Отабеков бу ҳақда ОАВга берган интервьюсидан тўхталиб ўтди.
Отабеков ниқоб тақишни бекор қилиш режалаштирилмаётганини айтди. Унинг сўзлларига кўра, кўплаб давлтатларда пандемиядан олдин ҳам ниқоб тақиб юрилган. Бу эса ўз навбатида касалликка қарши оммавий курашишга олиб келиши таъкидланди.
Шунингдек, Отабеков коронавирус ҳалигача бор эканини ва аввал белгиланган чораларга бўйсуниш кераклигини билдирди. Отабековнинг фикрича, ҳамма фуқаролар маъсулиятли бўлиши ва ўрнатилган қоидаларга риоя қилиши керак.