Таниқли кинорежиссёр Баҳром Ёқубов оламдан ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ёқубов кеча, 11 март куни 60 ёшида бу дунёни тарк этган.
Маълумот ўрнида, кинорежиссёр 1961 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У фаолияти давомида “Бахт учун миллион”, “Фотима ва Зуҳра”, “Мажруҳ”, “Супер келинчак”, “Ичкуёв”, “Зирапча”, “О Марьям, Марьям”, “Зуҳра”, “Антиқа ажрашиш” каби бир нечта элимиз севиб томоша қилган фильмларни суратга олган. Фурсатдан фойдаланиб, марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб қоламиз.