Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 13 март куни ўртача ҳарорат +10... +12 даража, тунда эса +4... +6 даража бўлиши кутилмоқда. Республиканинг аксарият ҳудудида ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол тезлиги 2-8 м/с.га етади. Тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин.