Хусусан, сўнгги 2 кундан бери касалланганлар сони 70 нафардан кам бўлмаяпти. Ана шу ҳолатга изоҳ олиш мақсадида Қалампир нашри ССВ матбуот котиби билан боғланди. Фурқат Санаев ушбу ҳолатдан ваҳимага тушмасликни чақирди. Санаев ваҳимига берилмаслик билан бирга, карантин қоидаларига риоя қилишни давом эттиришга чақирди.
Матбуот котиби юртимиздан ушбу касаллик бутунлай кетмаганлигини яна бир бор эслатиб, унинг манбаси сақланиб қолганини таъкидлади.
Икки кунлик кўрсаткичдан фожиа ясамаслик керак. Шу билан бир қаторда, биз сўнгги вақтларда “мана, биз коронавирусдан қутулдик”, деб бамайлихотирликка берилдик.
Шунинг учун, ССВ бир йил аввал айтганидек, ниқоб тақиб, масофани сақлаб юришимиз керак. Асосий сабаб шу – ўзимизнинг бамайлихотирлигимиз, – дейди у.