Тошкент шаҳридаги боғчалардан бири карантинга ёпилди. Бу ҳақда Маткабгача таълим вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, Олмазор туманидаги 117- сонли ДМТТда 13 март куни 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида коронавирус аниқланган. Шундан келиб чиқиб, боғча вақтинча иш фаолиятини тўхтатган.
Ушбу боғчадаги ходимлар ва тарбияланувчилар 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилгани маълум қилинди.