Мамлакатимизда айрим ОТМларда таҳсил олувчи талабалар учун “Энергетика вазири стипендияси” жорий этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети ва “МЭИ” Миллий тадқиқот университетларининг Тошкент шаҳридаги филиалларида таълим олувчи уч нафар талабаларга ҳар ой тўлаб бориладиган стипендия жорий қилинмоқда. Унинг қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараварида бўлиши таъкидланди.
Тегишли буйруққа асосан стипендиялар шу йил 1 сентябрдан бошлаб берилиб борилади. Шунингдек, стипендия олган талабалар ўқишни тамомлагач вазирлик тизимидаги ташкилотларда иш билан таъминланиши кафолатланади.