Аввалроқ пойтахт Тошкент шаҳрида эпидемиологик ҳолат ёмонлашаётгани ҳақида ёзган эдик. Шундан келиб чиқиб, пойтахтда уларнинг олдини олиш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, бугун, 16 март санасидан учта туман – Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларни ёпиш бўйича тавсиялар берилди. Ушбу туманлардаги мактаблар 2 ҳафтага ёпилади ва онлайн режимда дарслар давом эттирилади. Қолган туманларда одатдагидек тарзда ўқишлар давом этади.
Шунингдек, пойтахтдаги бозорларда карантин чоралари кучайтирилади. Бозорга кираверишда аҳолининг тана ҳарорати ўлчанади ва қўлларига антсиептик сепилади. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари эса фуқароларнинг ниқоб тақишини назорат қилади.