Тошкент шаҳрида шу йил 1 апрелдан оммавий тадбирлар вақтинча тўхталиши мумкин. Бу ҳақда бугун пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Маълум бўлишича, йиғилишда коронавирус касаллигининг янги штампи тарқалишининг олдини олиш масаласи атрофлича муҳокама қилинган. Шунингдек, унда пойтахтда тўй, марака ва маросимларни ўтказишда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш кераклиги таъкидланган.
Шу билан бирга, пойтахтдаги спорт мусобақаларини томошабинларсиз ўтказиш ва эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда 1 апрелдан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш таклифи ўртага ташланишига келишиб олинди.