“Ўзстандарт” агентлиги ота-оналарни болалар учун хавфли бўлган пластик ўйинчоқдан огоҳлантирди.
Маълум бўлишича, Хитойда ишлаб чиқарилган “Music Lollipop” ўйинчоғи болалар учун хавфли. У пластикдан ишланган бўлиб, болаларда бўғилиб қолиш хавфини келтириб чиқаради.
Болалар мазкур ўйинчоқни қўлига олганда дастакни оғзига солиши ва улар бундан тиқилиб қолиши мумкинлиги таъкидланди. Ушбу маҳсулот ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли Европа стандарти талабларига жавоб бермаслиги маълум қилинди.