Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирус касаллигига чалинганлар сони ошиб бормоқда. Аввалроқ пойтахтда карантин чоралари кучайтирилган эди.
Тошкент шаҳридан сўнг Тошкент вилоятида ҳам карантин чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Матбуот хизматининг маълумотига кўра, жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш ва антисептиклардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди. Бундан ташқари, биноларга киришда фуқаролар ҳарорати ўлчанади ва ижтимоий масофанинг аҳамияти эслатилмоқда. Таъкидлаш жоиз, 16 март куни Тошкент вилоятида 18 кишида коронавирус аниқланган.