Хабарингиз бор шу кунларда Намангандаги хонадонларнинг бирида скелет топилгани ҳақидаги хабар шов-шувларга сабаб бўлди. Кўп вақт давомида у бўйича ўрганишлар олиб борилди ва суяклар қайси ҳайвонга тегишли экани маълум бўлди.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, скелет 25 миллион йил аввал яшаган динозавр-индрикотерияга тегишли. Бу ҳақда Наманган туман ҳокимлиги хабар қилган.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, ушбу мавжудотнинг олд оёқлари туёқсимон, орқа оёқлари эса 3 панжали. Бош суяклари эса бошқа ҳайвонларникига ўхшамайди. Айни вақтда скелет хонадон эгасининг уйида сақланмоқда.